«Док-1 Макс» иши — Ўзбекистонни ларзага солган ҳодиса. Унинг асоратлари дори-дармон, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот каби соҳалар учун ҳам оғир синов бўлди. Фожиага икки йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» шу дорилар сабаб вафот этган 68 боланинг сўнгги кунларини ёдга олади — улар унутилмаслиги керак.
«Док-1 Макс» иши сабаб 68 бола ҳалок бўлгани кўпчиликка маълуму, омон қолган 20 дан зиёд бола тақдири кўпинча эътибордан четда қолади. Уларнинг даволаниши учун суд ҳукмида белгиланган компенсация имкон қадар тезроқ тўлаб берилиши керак. «Газета.uz» жабрланувчи 23 боланинг ҳикоясини ҳавола қилади.
«Док-1 Макс» иши жабрланувчиларининг ҳолати бўйича қўшимча тергов олиб борилган ва уларнинг масаласи алоҳида судда кўрилаётган эди. Ноябрда суд ҳукми эълон қилинди. Жабрланувчилар рўйхатига яна беш бола қўшилди. Уларнинг ҳар бири учун 1 млрд сўмдан компенсация ундирилиши белгиланган.
Тошкент туманлараро маъмурий суди «Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Сардор Кариевнинг уч нафар фарзанди ва аёли яшаб турган уйни хатлаш масаласини қўллаб-қувватлади.
«Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевнинг фарзандлари яшаб турган уй хатланди. Унинг турмуш ўртоғи бундан норози бўлиб, судга шикоят қилди.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтди. Айни вақтда, у журналистлардан боласини даволашда ёрдам ололмаётган ота-оналарнинг эътирозларига доир маълумотларни шахсан тақдим этишни сўради.
«Док-1 Макс» иши жабрланувчилари фойдасига жами 75,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарар ундириш ҳақида суд қарори чиққанди. Ҳозиргача 2,5 млрд сўм тўланган, аммо қолган сумма тақдири мавҳум. Жабрланувчиларнинг ота-оналари бундан норози; улар тўлиқ сумма тезроқ ундирилишини сўрамоқда.
«Док-1 Макс» иши бўйича апелляция суди музокарага киришди. Бир неча адвокат ҳимояси остидаги судланувчиларга оқлов сўради. 20 нафар жабрланувчи товон пули тўланса, даъвосидан воз кечиш ҳамда Сардор Кариев ва бошқа судланувчиларнинг озод этилишига қарши эмаслигини билдирди. «Газета.uz» стенограммаси.
«Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги судда Сардор Кариев адвокатлари Marion Biotech «бозорни йўқотмаслик учун» таркибида заҳарли моддалар бўлган арзон пропиленгликолдан фойдалангани ҳақидаги ўрганишларини тақдим этди. Болалар ўлимига айнан заҳарли пропиленгликоль сабаб бўлганди. «Газета.uz» репортажи.
«Док-1 Макс» ишига оид апелляция судида Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева ўғлини уй қамоғига ўтказиш эвазига 75,6 млрд сўмлик товон пулини тўлашни бошлашни сўради. Жабрланувчиларнинг оталари молиявий аҳволи сабабли буни қабул қилмоқчи. Ажрим ҳали чиқмади. Батафсил — «Газета.uz» репортажида.
«Док-1 Макс» иши бўйича 22 апрелдаги апелляция судида адвокат Аҳмадов бутун судлов ҳайъати ва суд котиби устидан раддия берди. Судьянинг шошилинч иши чиқиб қолиб, яна терговга ўтилмади. Жабрланувчилар юқори ташкилотлардан суд жараёнини назоратга олишни сўради. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.
Февралда «Док-1 Макс» иши бўйича биринчи инстанция суди тугаб, 23 айбланувчига ҳукм ўқилганди. Ҳукмдан норози етти судланувчи апелляция шикояти киритди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида апелляцияни кўриб чиқиш 15 апрель куни давом эттирилди. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.
«Док-1 Макс» иши судига раислик қилувчи Мусо Юсуповга кўра, доридан заҳарланганлар сони аслида кўпроқ экани юзасидан мурожаатлар бўлган, бу бўйича тергов ўтказилмоқда. Шунингдек, яна бир неча шахс, жумладан, Фармагентлик раҳбари собиқ ўринбосари Эгамовга нисбатан тергов органига хабарнома юборилган.
Суд «Док-1 Макс»дан вафот этган 68 нафар бола ва соғлиғи ўта оғир аҳволдаги 4 нафар боланинг ҳар бири учун 1 млрд сўмдан маънавий зарар ундирилиши ҳақида қарор қилди. Соғлиғи қониқарли 4 нафар бола учун 500 млн сўмдан, соғлиғи яхшиланган 8 нафар бола учун эса 200 млн сўмдан ундирилиши белгиланди.
«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд қарорига кўра, Фармацевтика агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари 16 йил, Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг